1

14 ёшли қизга доимий равишда зўрлик ишлатган бухоролик чўпонга суд ҳукми ўқилди

ЖИНОЯТ 29.06.2021, 23:35
14 ёшли қизга доимий равишда зўрлик ишлатган бухоролик чўпонга суд ҳукми ўқилди

Бухоро вилояти, Қоракўл туманида ўтган йили 14 ёшли вояга етмаган қиз — А.Х.га нисбатан аввалига жинсий зўравонлик қилиб, кейинчалик уни қўрқитиб, ишқий муносабатни давом эттиришга мажбурлаб келган 31 ёшли А.С.га уч йилга қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Darakchi.uz'га Олий суд Матбуот хизмати маълум қилди.

А.С. 2020 йилнинг август ойида фуқаро Ш.Р.нинг турмуш ўртоғи, уч нафар қизи ва бир ўғли билан яқиндан танишган. Ш.Р.нинг катта қизи  — тумандаги мактабнинг 7-синфи ўқувчиси, 14 ёшли А.Ш.нинг қўл телефони рақамини олган А.С. ҳали вояга етмаган қизга ишқий изҳорларини SMS орқали йўллаб турган.  Вояга етмаган қизга турмуш ўртоғи билан ажрашганини ва унга уйланишини билдирган.

2020 йил 14 ноябрь куни соат тахминан 10:00 ларда А.Ш. мактабдан қайтган ва бу пайтда ҳовлида ҳеч ким бўлмаган. Эркак эса қизнинг қаршилишига қарамай, унинг қўлидан тортиб, автомашинасининг орқа ўриндиғига мажбурлаб ўтирғизган ва машина эшикларини қулфлаб, зудлик билан ҳайдаб кетган.  Қоракўл туманида жойлашган Эшонқул-Ниёз фермер хўжалиги дала шийпонига олиб бориб, зўрлик ва куч ишлатиш йўли билан қизни автомашинадан туширган. Шийпон қоровулхонасига вояга етмаган қизни мажбурлаб олиб кирган чўпон унинг қаршилигига қарамай, жинсий зўравонлик қилган ва номусини топтаган. Кейинчалик улар доимий алоқада бўлиб турган.

Қиз 2021 йил 21 январь куни ҳолатни онаси М.Р.га айтиб берган. 22 январь куни фуқаро М. Р. туман ИИБга ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилиб, А.С.га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган. Тергов-суриштирув жараёнларида эса воқеа тафсилотлари тўлиқ ўрганилган.

Суд давлат айбловчисининг хулосасини, жабрланувчи — вояга етмаган А.Ш. ва А.С.нинг хуфёна ишқий учрашувлари борасидаги иш ҳужжатларини ўрганиб чиқилган ва А.С.нинг жинояти исботлаган. Жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар орқали А.С.нинг жиноий хатти-ҳаракатлари фош этилган.

— 30 май кунидаги суд ҳукмига кўра, А.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 2-қисмининг «а» банди санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, — деди Жалол Садиров.

А.С. жазони уч йил муддатга манзилли колонияларда ўтайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1