1

Қаршида хотинига доимий тазйиқ ўтказиб келаётган эр 223 минг сўм жаримага тортилди. Аёлнинг ўзига эса 111,5 минг сўм жарима белгиланди

ЖАМИЯТ 30.06.2021, 08:20
Қаршида хотинига доимий тазйиқ ўтказиб келаётган эр 223 минг сўм жаримага тортилди. Аёлнинг ўзига эса 111,5 минг сўм жарима белгиланди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қарши тумани, Равот маҳалласида яшовчи Дурбек исмли йигитнинг мурожаати эълон қилинган бўлиб, мазкур ҳолатни Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ўз назоратига олган эди.

Унда синглиси турмушга чиққанидан сўнг жуда кўп азият чеккани, унга кун беришмаётгани, куёви томонидан азоб берилиб, калтакланиб шифохонага тушиб қолгани, шунингдек, бу ҳолатдан хабардор бўлган мутасадди идоралар вакилларининг бепарволиги ва ҳаракатсизлиги ҳақида сўз борган.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва уни ўрганиш учун Қўмита Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳолатни ўрганиб чиқди, дея хабар берди Сенат Ахборот хизмати. 

Ўрганишлар натижасида қуйидагилар маълум бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг 2021 йил 23 февралдаги қарорига асосан фуқаролар Ш. ва унинг турмуш ўртоғи М. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, М.га нисбатан 223 минг сўм, Ш.га нисбатан эса 111,5 минг сўм миқдорда жарима жазоси тайинланган.

Таъкидлаш жоизки, фуқаро М. томонидан тазйиқ ва зўравонлик содир этилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида Қарши туман ИИБ томонидан 2021 йил 3 июнь куни Ш.га 0005202-сонли ҳимоя ордери берилган.

Келгусида Ш.га Жиноят ишлари бўйича Қарши туман суди томонидан қабул қилинган қарордан норози бўлган тақдирда Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судига мурожаат қилиш юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1