1

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси жиноят устида ушланди

ЖАМИЯТ 30.06.2021, 09:47
Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси жиноят устида ушланди

Қизириқ туманида фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги умумий ўрта-таълим мактаби ўқитувчиси Ш.Д. фуқаро М.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини 4 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳридаги танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1