Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Каскадёр қизнинг романтик саёҳати — камерага тушиб қолибдику” сарлавҳаси остида фотолавҳалар тарқалган эди. Унда йўловчи қиз ҳаракатланиб бораётган машинадан танасини чиқариб кетаётгани акс этган.
Шундан сўнг, мазкур машина аниқланиб, ҳайдовчига нисабат чора кўрилган эди, бироқ ҳайдовчи машинада "трюк" қилган қизни танимаслигини маълум қилгани айтилган ва қизни аниқлаш бўйича ҳаракатлар бошланган эди.
Айни пайтда мазкур "қаҳрамон қиз"нинг шахси аниқлангани маълум қилинди.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан қушимча суриштирув ишлари олиб борилиб, танасини автомашидан чиқариб ҳаракатланган фуқаро аниқланди ва унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.