Кеча юртимизда 487 нафар кишида касаллик аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 2021 йил 29 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110677 (+487) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-16 нафари Андижон вилоятида,
-16 нафари Бухоро вилоятида,
-35 нафари Жиззах вилоятида,
-11 нафари Қашқадарё вилоятида,
-7 нафари Навоий вилоятида,
-31 нафари Наманган вилоятида,
-85 нафари Самарқанд вилоятида,
-16 нафари Сирдарё вилоятида,
-51 нафари Сурхондарё вилоятида,
-60 нафари Фарғона вилоятида,
-3 нафари Хоразм вилоятида,
-52 нафари Тошкент вилоятида,
-89 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 107063 (+647) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 736 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2878 нафар бемор даволанмоқда.






