АсосийJamiyat

Эртага Тошкентда “Европа иттифоқи – Марказий Осиё” йиғилиши ўтказилади

'Эртага Тошкентда “Европа иттифоқи – Марказий Осиё” йиғилиши ўтказилади'ning rasmi

2021-йил 1-июл куни Тошкент шаҳрида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари ва Aфғонистон ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарларининг ўринбосарлари ҳамда Европа ташқи фаолият хизмати бош котиби ўринбосари иштирок этиши кутилмоқда.

Йиғилиш қатнашчилари Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ташқи сиёсат соҳасидаги умумий таҳдидлар ва хавф-хатарларни муҳокама қиладилар..

    Бошқа янгиликлар