АсосийJamiyat

Қозоғистон ўзбек гилосини кейинчалик Дубайда сотиш учун харид қилади

'Қозоғистон ўзбек гилосини кейинчалик Дубайда сотиш учун харид қилади'ning rasmi

Қозоғистон cавдо ва интеграция вазири Бахит Султонов Ўзбекистонга сафари давомида иккита шартнома имзолашга эришди.  

Улардан бири — 500 минг доллар эвазига ўзбек гилосини сотиб олиш бўйича шартнома. Унинг доирасида «шартнома тузган Қозоғистон компанияси юқори сифатли ўзбек ва қозоқ гилосининг кенгайтирилган партиясини кейинчалик Дубай савдо тармоқларига етказиб беришни режалаштирмоқда».

«Биз муҳокама қилган жуда муҳим жиҳат: товарларни тақсимлаш коридори бўйлаб ташкил этиладиган логистика марказларида нафақат калибрлаш ва саралашни, балки тўғри қадоқлашни ташкил қилиш масаласини ҳам ҳал қилиш керак. Катта чакана савдо тармоқларида қадоқлаш учун жуда қаттиқ талаблар мавжуд, уларсиз жуда яхши маҳсулот ҳам ҳеч қачон расталардан ўрин эгалла олмайди», — деди Бахит Султонов.

    Бошқа янгиликлар