АсосийJamiyat

Энди Тошкент вилоятида кўчма эмлаш марказлари ўз фаолиятини бошлайди

'Энди Тошкент вилоятида кўчма эмлаш марказлари ўз фаолиятини бошлайди'ning rasmi

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси маълумотига кўра, эксперемент тарзда Зангиота туманидаги бозорлар, аҳоли гавжум жойларда санитария-гигиения қоидаларига амал қилган ҳолда COVID-19 га қарши вакциналар бмлан эмлаш ишлари олиб борилади. 

Бу тадбир барча туман-шаҳарларда тегишли тартибда давом эттирилади. 

Айтиш лозимки, вилоятда касалланганлар сони 20 минг 229 нафарга етган бўлиб, ҳозирда муолажа ишлари олиб бориляпти. Касалхоналарда даволанаётганлар сони 349 тани ташкил қилмоқда. 

Жумладан, 29 июнь куни 61 фуқарода " COVID-19" инфекцияси аниқланган.

Таҳлилларга кўра, мавсум бошидан буён Тошкент вилоятида жами 291 минг 607 доза коронавирусга қарши вакцина билан аҳолини эмлаш тадбирлари ўтказилди. Шундан: 65 ёш ва ундан юқори ёшдагиларга 81 минг 48 доза;

Тиббиёт ходимлари - 73 минг 199 доза;

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари- 44 минг 93 доза;

Мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари-21 минг 305 доза;

Сурункали касаллиги бор фуқаролар-41 минг 241 доза;

Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари – 14 минг 762 доза;

Бошқалар – 15 минг 959 доза

Ҳудуд аҳолиси 47 минг 149 доза “AstraZeneca”, 233 минг 224 доза “ZF-UZ-VAC2001” ва 11 минг 234 доза “СПУТНИК-V” вакциналари билан эмланди.

    Бошқа янгиликлар