1

"Янги Ўзбекистонни қуришда ёшларнинг қудратли тўлқин бўлиб майдонга чиқаётгани таҳсинга сазовор". Президент ёшлар форумида иштирок этмоқда

ЖАМИЯТ 30.06.2021, 20:27
"Янги Ўзбекистонни қуришда ёшларнинг қудратли тўлқин бўлиб майдонга чиқаётгани таҳсинга сазовор". Президент ёшлар форумида иштирок этмоқда

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этмоқда.  

Давлат раҳбари мамлакатимиз ёшларини бугунги байрам – Ёшлар куни билан табриклади. Айни вақтда юртимизда ёшларга оид сиёсат доирасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда.

"Юртимиз бўйлаб 6 миллионга яқин ғайрати баланд, интилувчан ўғил-қизларимиз иштирокида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган фестиваллар, барча ёшларимиз учун етуклик ва ҳақиқий ватанпарварлик кўриги бўлди.  

Ушбу фестиваллар бундан буён нафақат вилоят марказларида, балки ҳар бир туман ва шаҳарда ўтказиб борилади, уларда кўтарилган масалалар ечими бўйича ҳар йили Ҳукумат алоҳида дастурлар қабул қилади.

Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган умумхалқ ҳаракати сафларида сиз, азиз ёшларимизнинг қудратли тўлқин бўлиб майдонга чиқаётганингиз алоҳида таҳсинга сазовордир", деди давлат раҳбари.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1