1

“Темир дафтар”га кирган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари учун 500 минг сўмдан тарқатилади, шунингдек...

ЖАМИЯТ 30.06.2021, 21:07
“Темир дафтар”га кирган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари учун 500 минг сўмдан тарқатилади, шунингдек...

Бу ҳақда айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган Ёшлар форумида маълум қилинди. 

"Ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун ёш оилаларга қўшимча 2 мингта квота ажратилади ва ушбу мақсадлар учун бюджетдан 60 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Шунингдек, ёш оилаларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади.

“Дафтарлар”га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.  

Шунингдек, “Темир дафтар”да қайд этилган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олиш учун август ойида 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилади", - деди давлат раҳбари.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1