1

Шавкат Мирзиёев Ботаника боғида ёшларнинг ютуқлари билан танишди (фото)

ЖАМИЯТ 30.06.2021, 21:24
Шавкат Мирзиёев Ботаника боғида ёшларнинг ютуқлари билан танишди (фото)

Аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумига ташриф буюрди.

Президент Матбуот хизмати хабарига кўра, Форум ўтаётган Ботаника боғи байрамона безатилган. Ёшларнинг илм-фан, технологиялар, адабиёт, санъат каби соҳаларда эришаётган натижаларини акс эттирувчи кўргазма ва намойишлар ташкил қилинган.

Давлатимиз раҳбари ушбу кўргазмалар бўйлаб юриб, ёшларнинг ихтиролари, маҳорати, бадиий чиқишларини кўздан кечирди. Улар билан суҳбатлашиб, ўқиш ва зланишларига муваффақиятлар тилади. 

Президент байрам тадбири майдонига келиб, барча йигит-қизларни 30 июнь – Ёшлар куни билан табриклади.

Ёшлар форумида давлат раҳбари томонидан келгусида Ўзбекистон ёшлари учун амалга оширилиши режалаштирилаётган қатор чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилган бўлиб, яқин дақиқалар ичида бу ҳақда батафсил хабарлар бериб борамиз. 

Мавзуга доир:

“Темир дафтар”га кирган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари учун 500 минг сўмдан тарқатилади, шунингдек...

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1