1

Термизлик аёл ўз хонадонида 400 минг сўм эвазига йигит ва қизга "шароит яратиб берди"

ЖИНОЯТ 01.07.2021, 09:09
Термизлик аёл ўз хонадонида 400 минг сўм эвазига йигит ва қизга "шароит яратиб берди"

Сурхондарё вилоятида қўшмачининг қилмиши фош бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Ахборот хизмати. 

Маълум қилинишича, Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 21 май куни соат 23.50 ларда, туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи ходимлари томонидан шаҳарнинг “Дўстлик” маҳалласида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида, шаҳарнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, О.Нигора яшаш уйида 400.000 сўм пул эвазига Термиз шаҳрида яшовчи Б.Шаҳноза ва Термиз туманида яшовчи, Ш.Алишерларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ушланган ва ундан ашёвий далил олинган.

27 май куни О.Нигорага нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1