1

Кореяда ноқонуний ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ушланди

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 09:25
Кореяда ноқонуний ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ушланди

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикасининг қатор маҳаллий администрациялари ўртасида тузилган келишувларга асосан мамлакатимиз фуқаролари 5 ойлик мавсумий ишларда Е-8 визаси билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ушбу давлатга юборилмоқда.

Мазкур фуқаролар Корея Республикасига боргандан кейин белгиланган тартибга кўра, маълум муддат карантин ҳудудида сақланмоқда. Карантинда сақланаётган фуқаролар билан ушбу давлатга Е-9 визаси билан 2014 йилда келиб, айни пайтда ноқонуний меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантлари огоҳлантиришсиз учрашмоқчи бўлганда Корея Республикаси ички ишлар ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. 

Улардан карантин ҳудудига кириш сабаби сўралганда, асл мақсадини, яъни Е-8 визаси билан келган фуқароларни ноқонуний олиб кетмоқчи бўлганини яшириб, у ердаги фуқарога телефон аппаратини бермоқчи эканини айтган.

Ҳозирги вақтда ушбу фуқароларни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш бўйича ҳужжатлар тайёрланмоқда.

"Шу муносабат билан, Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан ушбу мамлакат қонунларига риоя қилишларини, белгиланган карантин чекловлариги амал қилишларини сўраймиз", - дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1