1

"Унга "ҳеч қачон", ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаган деган нотўғри ахборот тарқаляпти". ИИББ матбуот котиби Ангренда ўзини отиб ўлдирган ИИБ ходими ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

ЖИНОЯТ 01.07.2021, 09:51
"Унга "ҳеч қачон", ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаган деган нотўғри ахборот тарқаляпти". ИИББ матбуот котиби Ангренда ўзини отиб ўлдирган ИИБ ходими ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Аввалроқ, Ангрен ИИБ биносида ички ишлар ходими ўзини отиб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳодиса юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Матбуот котиби “Bu Kun” информацион дастури ижодкорларига интервью бергани сўнг, интернетдаги айрим ахборот нашрларида ушбу изоҳ бир оз бошқачароқ талқин қилиняпти дея, ҳолатга қўшимча изоҳ бермоқда ИИББ матбуот котиби Бобур Туляганов. 

"Яъни, баъзи нашрлар ушбу хабарни «марҳум ППХ ходими, сафдор Бобомирзаевга фаолияти давомида "ҳеч қачон", ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаган, бу ҳақида ИИББ Ахборот хизмати раҳбари маълум қилди» деб ёзишмоқда.

Мен аввало ИИББ томонидан берилаётган маълумотларни кенг жамоатчиликка етказишда кўмаклашаётган барча ОАВ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман ва шу ўринда юқоридаги мавзу бўйича берилган изоҳга қисқача ойдинлик киритиб ўтаман.

Чиндан ҳам Ангрен шаҳри ИИБ биносидаги хизмат хоналари аудио, видео кузатув мосламалари билан жиҳозланган ва марҳум ППХ ходими Бобомирзаев билан бўлиб ўтган суҳбат ҳам уларда муҳрланган. Мен кўриб гувоҳ бўлганим айни ушбу суҳбат давомида Бобомирзоевга ҳеч қандай қўполлик ёки тазйиқ ўтказилмаган.

“Bu Kun” кўрсатуви орқали берган интервьюда ҳам айни мана шу жараён ҳақида гапириб ўтганман. Бобомирзаевнинг хизмат фаолиятидаги ўтмиши, авваллари ҳақида эса вилоят прокуратураси томонидан ўтказилаётган суриштирувлар давомида ўрганилади. Натижаси ҳақида жамоатчиликка маълумот берилади.

Шу ўринда марҳумнинг оила аъзолари, яқинларига ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни, таъзиямни билдираман", - дейилади расмий изоҳда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1