1

ИИВ Матбуот котиби сайт мухбиридан ордерни орден деб интервью берган ИИБ ходимаси баҳонасида ўз аламзадаликларини олмаслигини сўради

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 10:10
ИИВ Матбуот котиби сайт мухбиридан ордерни орден деб интервью берган ИИБ ходимаси баҳонасида ўз аламзадаликларини олмаслигини сўради

Куни кеча ижтимоий тармоқлардаги Rost24 портали ОАВга интервью берган ички ишлар органи ходимаси Р.Якубованинг “ордер” сўзини “орден” деб гапириб юборгани ҳақида хабар жойлаган. 

ИИВ Матбуот котиби ушбу ҳолатни мазах қилиб жойланган пост, дея баҳолаб, муносабат билдирди.

"Постнинг муаллифи ҳам кўрсатилмаган.

Видеокамерага гапираётганида ҳаяжонга берилиб, сўзида хато қилган ходимамиз номидан узр сўрайман. Уларни чиройли гапиришга эмас, ўз вазифасини яхши бажаришга ўргатишган.  

Шу ўринда, журналистик этикани тушунмайдиган, ўзининг шахсий адоватини ёки аламзадалигини янгилик ресурслари орқали ахборот оламида намойиш қилаётган “мухбирлар” учун Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати қисқа муддатли тренинглар ташкил этаётганлигини айтиб ўтмоқчиман. Уялманг, келинг, Сизга психологик кўмак берамиз", - дейилади ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш. Ғиёсов муносабатида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1