Кеча юртимизда 476 нафар кишида касаллик қайд этилиб, 4 нафар бемор вафот этди, дея коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида хабар қилмоқда ССВ Ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 2021 йил 30 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111153 (+476) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-20 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-20 нафари Андижон вилоятида,
-25 нафари Бухоро вилоятида,
-41 нафари Жиззах вилоятида,
-16 нафари Қашқадарё вилоятида,
-7 нафари Навоий вилоятида,
-43 нафари Наманган вилоятида,
-72 нафари Самарқанд вилоятида,
-18 нафари Сирдарё вилоятида,
-32 нафари Сурхондарё вилоятида,
-28 нафари Фарғона вилоятида,
-4 нафари Хоразм вилоятида,
-49 нафари Тошкент вилоятида,
-101 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 107696 (+633) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 740 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2717 нафар бемор даволанмоқда.






