1

1 июль Ўзбекистон миллий валютаси – сўм муомала киритилган кун. Миллий валюта яратилиши тарихи ҳақида нималарни биламиз?

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 11:13
1 июль Ўзбекистон миллий валютаси – сўм муомала киритилган кун. Миллий валюта яратилиши тарихи ҳақида нималарни биламиз?

 1994 йилнинг 1 июль санасида миллий валюта — сўм муомалага киритилган.

Марказий банк матбуот хизмати хабарига кўра, миллий валюта тизими бир қатор босқичларни босиб ўтган. Марказий банк томонидан 1991-1993 йиллар давомида миллий валютани муомалага киритиш учун жуда кўп изланишлар олиб борилди, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди.

1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон” муомалага киритилди. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун “Сўм-купон” ўтиш валютаси сифатида  хизмат қилди.

Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси  “сўм” муомалага киритилди.

Дастлабки муомалага чиқарилган банкнот ва тангалар хорижий давлатларда тайёрланган. 1995-1996 йилларда банкнот ва тангаларни тайёрлашнинг тўлиқ циклини жорий этиш мақсадида Марказий банк қошида “Давлат белгиси” корхонаси ва унинг таркибида Қоғоз фабрикаси, Босма фабрика ва Зарбхона ташкил этилди ва ўзимизда “пул ишлаб чиқариш” йўлга қўйилди. Бу корхона ҳозирда “Давлат белгиси” ДУК деб юритилади.

Миллий валютамиз – сўм мамлакатда мустақил пул-кредит сиёсатини юритиш, иқтисодиётда ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятини яратди. Иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар сўмда тўлана бошлади. Шу тариқа давлатнинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи мустақил пул-кредит сиёсати шакллантирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1