“Uzbekistan Airways” AЖ 2021 йил 4 июлдан бошлаб Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича мунтазам қатновларни тикламоқда. Бу ҳақда милиий авиакомпания ахборот хизмати хабар қилди.
Парвозлар ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади.
Урганч – Истанбул йўналишида авиачипта 2 935 000 сўмдан бошланади. Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича авиачипта нархи 4 282 000 сўмдан бошланади.
Aвиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбулга Самарқанддан парвозлар сони кўпайтираётгани ҳақида хабар берилган эди.