1

Эрондан яна иссиқ ҳаво кириб келмоқда, 6-8 июль кунлари ҳарорат меъёрдан 8 даража юқори бўлади — "Ўзгидромет"

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 11:56
Эрондан яна иссиқ ҳаво кириб келмоқда, 6-8 июль кунлари ҳарорат меъёрдан 8 даража юқори бўлади — "Ўзгидромет"

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати яқин кунларда ҳаво ҳароратида кўтарилиш қайд этилиши ҳақида хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 3-5 июлдаЎзбекистон ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 39-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 42-44° гача бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

6-8 июлда Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, иссиқ кўтарилиши кутилмоқда.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5-8° га юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво 41-43° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46° гача исийди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1