1

Тўрт кишини “Калмакир” конига ишга киритиб қўймоқчи бўлган “Олмалиқ тоғ металлургия комбинати” ишчиси қўлга тушди

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 12:26
Тўрт кишини “Калмакир” конига ишга киритиб қўймоқчи бўлган “Олмалиқ тоғ металлургия комбинати” ишчиси қўлга тушди

Оҳангарон туманида фуқароларни ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Маълум қилинишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Оҳангарон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Олмалиқ тоғ металлургия комбинати” АЖ фабрикаси ишчиси А.И. фуқаро Ж.Р. ва яна 3 нафар фуқарони “Калмакир” конига ишга киритиб қўйиш эвазига, олдиндан келишилган 6 000 АҚШ доллари ҳисобидан аванс сифатида 1 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1