1

Туркия элчиси ўзбекистонлик журналистлар билан учрашади

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 12:46
Туркия элчиси ўзбекистонлик журналистлар билан учрашади

Эртага, 2 июль куни Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекарнинг турли ОАВларда фаолият юритаётган журналистлар ва блогерлар билан учрашуви бўлиб ўтади.

Маълумки, сўнгги вақтда Ўзбекистон-Туркия мамлакатлари орасида ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, куни кеча Туркия вице-президенти Фуат Октайнинг ҳам Ўзбекистон Президенти ва вазирлари билан учрашув ва келишувлари бўлиб ўтди, шунингдек, хорижий меҳмон мамлактимизнинг бир нечта вилоятларини ҳам зиёрат этди

Бундан ташқари, айни пайтда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Туризм ва маданият бўлими томонидан "Хавфсиз туризм" лойиҳаси доирасида ўзбекистонлик журналистлар билан ўзига хос ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мазкур лойиҳа доирасида ҳар ой турли ОАВ вакиллари Туркиянинг турли шаҳарларига саёҳат қилиш имкониятига эга бўлдилар. 

Эртага ташкил этилаётган учрашувда ОАВ ходимлари ва журналистлар Элчи жаноблари билан икки мамлакат ўртасидаги алоқаларда ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлар билан иштирок этишлари кутилмоқда. Маълумот учун, ушбу учрашув бошқа турдаги расмий анжуманлардан фарқ қилиб, очиқ, танишув учрашуви сифатида ташкил этилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Олган Бекар жорий йилнинг март ойида Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1