1

Тошкентда катта тезликда ҳаракатланиб кетаётган "Ласетти" бетон симёғочга урилди (видео)

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 13:01
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланиб кетаётган "Ласетти" бетон симёғочга урилди (видео)

Ҳолат юзасидан хабар қилган ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Тошкент ҳалқа йўли, Туркистон кафеси қаршисида ҳайдовчи "Ласетти" русумли автомобилни катта тезликда бошқараётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пиёдаларни уриб юбормаслик учун рулни чап томонга бурган.

 Кескин бурилиш оқибатида автомобил аввал пиёдалар белгисига ва бетон симёғочга бориб урилган. Бетон симёғочнинг парчалари йўлнинг нариги томонидан ҳаракатланиб келаётган "Спарк" русумли автомобилига теккан.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1