1

Фарғонада машинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш учун ИИБ ходимига 2 миллион сўм пора бераётган фуқаро қўлга тушди

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 13:39
Фарғонада машинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш учун ИИБ ходимига 2 миллион сўм пора бераётган фуқаро қўлга тушди

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Э.Хайитов, Бешариқ туман марказида хизмат олиб бораётган вақтда "Нексия" русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган. Ҳайдовчи Р.М. автомобилни мастлик ҳолатида бошқарганлигини аниқлаган ва маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирган.

Ҳайдовчи Р.М. ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича қонуний чора кўрмаслик ва автомобилини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига маъмурий материалларни кўриб чиқиш инспектори И.Сиддиқовга 2.000.000 (икки миллион) сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида таклиф қилган.

Шундан сўнг И.Сиддиқов вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, пора таклиф қилаётган ҳайдовчига қонуний чора кўрилишини сўраган.

Ходимнинг билдиргисига асосан 2021 йил 29 июнь куни соат 15:30 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.М. маъмурий материалларни кўриб чиқиш инспектори И.Сиддиқовга 100 АҚШ доллари ва 950.000 сўм (тўққиз юз эллик минг) сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бешариқ тумани бўлими томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1