1

Тошкент шаҳри учун электробуслар сотиб олинади

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 18:14
Теглар: Электробус
Тошкент шаҳри учун электробуслар сотиб олинади

Транспорт вазирлигининг хабар беришига кўра, ушбу тажриба Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида ҳам жорий этилиши мумкин. Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармасининг “Атмосферага зарарли моддаларни кам чиқарувчи автотранспорт воситаларига инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш” дастури доирасида амалга оширилаётган   янги лойиҳа  атроф-муҳит сифатини яхшилашга йўналтирилган бўлиб, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли моддалар миқдорини сезиларли даражада камайтириш мақсад қилинган.

Ушбу  жараён БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Лойиҳада Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун электробусларни харид қилиш ҳамда шаҳарда махсус яшил транспорт йўлагини жорий этиш кўзда тутилган. 

Олти йил муддатга мўлжалланган мазкур  лойиҳа доирасида БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экология жамғармаси томонидан 3,9 млн. доллар ажратилиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1