1

"Қамчиқ"да юк машинаси ағдарилиб, ёниб кетди. Ичида қолган икки одам ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 18:25
"Қамчиқ"да юк машинаси ағдарилиб, ёниб кетди. Ичида қолган икки одам ҳалок бўлди

Бугун соат 14:25 да Тошкент-Ўш халқаро автомобилъ йўли “Қамчиқ” довонининг 260-километрида Фарғона водийси томон ҳаракатланаётган ёқилғи ташувчи юк машинасида (бензовоз) ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юк машина ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлган. Фавқулодда вазият юзага келган жойга ФВВнинг “Қамчиқ” махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармаси зудлик билан етиб борган. Қутқарувчилар ёниб кетган юк машинасини тезда ўчиришга муваффақ бўлдилар. 

Aфсуски, ушбу ҳодиса натижасида ёқилғи қуйиш машинасининг салонида бўлган икки киши —  хайдовчи Ж.Я. ва унинг ёнида бўлган йўловчиси ҳалок бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1