1

Андижонда 6 ой давомида 2 мингга яқин ажрим қайд этилди

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 18:54
Теглар: ажрим
Андижонда 6 ой давомида 2 мингга яқин ажрим қайд этилди

Андижон туман Давлат хизматлари марказида Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, тизимдаги янгиликлар ҳамда фаолиятдаги муаммолар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Умиджон Мамарасулов, ДХА вилоят бошқармаси етакчи маслаҳатчиси "Даракчи"га хабар берди.

Унда республика ва вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда ҳамкор ташклотларнинг матбуот хизмати вакиллари иштирок этдилар.

Матбуот анжуманида ДХА вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдураҳмон Алимов ФҲДЁ бўлимларида аҳолига яратилаётган қулайликлар ҳақида гапириб, жорий йилнинг 6 ойи давомида қайд этилган туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажрим ҳолатлари бўйича маълумот берди. Шунингдек, фуқаролар томонидан никоҳдан ўтиш учун тўланадиган тўловлар инвойс орқали амалга оширилиши йўлга қўйилганлигини қайд этди. 

-Бунда, фуқаронинг шахсий телефонига тўлов амалга оширилганлиги ҳақида смс хабар келади,- дейди Абдураҳмон Алимов. - Унда тасдиқлаш коди бўлади. Код  бириктирилгандан сўнг никоҳ гувоҳномаси берилади. Фуқароларни ортиқча югур-югурлардан холи этган яна бир янгилик никоҳни қайд қилиш жорий йилнинг 1 июндан бошлаб уларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахсларнинг почта манзили (жойлашган ери)дан қатъий назар, экстерриториал тартибда амалга оширилиши бўлди. Эндиликда фуқаролар исталган ҳудуддаги ФҲДЁ бўлимига никоҳни қайд этиш учун ариза топшириш ҳамда тиббий кўрикдан ўтиш мумкин.

ФҲДЁ бўлимларининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 6 ойи давомида бўлимларга 56 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шу кунга қадар 36734 нафар чақалоқнинг туғилганлиги қайд этилган бўлса, 7659 нафар юртдошимиз вафот этган. Ўтган давр мобайнида 9539 та жуфтликнинг қонуний никоҳи расмийлаштирилган бўлса, 1990 та оилада ажрим ҳолати юз берган.

Тадбир сўнггида, бошқарма фаолиятини ёритишда жонбозлик кўрсатган  журналист ва блогерлар эътироф этилиб, уларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шарҳлар

Қашқадарёнинг Ғилон қишлоғида охирги беш йилда бирорта ҳам оилавий ажрим қайд этилмаган

12.10.2021, 11:45

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда бўлиб ўтган сайловчилар билан учрашиш жараёнида Шаҳрисабз туманининг Ғилон қишлоғини алоҳида эътироф этди. Бунинг сабаби Ғилон қишлоғида кейинги беш йилда бирорта...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1