1

Шуҳрат Абдураҳмонов кенжа қизига дабдабали тўй қилгани ҳақидаги хабарларга ҳокимият муносабат билдирди (видео)

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 19:50
Шуҳрат Абдураҳмонов кенжа қизига дабдабали тўй қилгани ҳақидаги хабарларга ҳокимият муносабат билдирди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Aндижон ҳокимининг қизини тўйи бўлаётгани ҳақидаги видеолавҳа ва фотолар тарқалмоқда. Унда дабдабали тўй ва сарпо суратлари акс этган.
 

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги муносабат билдирди. 

"Ҳақиқатдан ҳам, видеолавҳанинг биринчи қисмида Андижон вилояти ҳокимининг қизи ва куёвининг унаштирув маросимидаги суратлар акс этган. Андижон вилояти ҳокими яқин кунларда қизини турмушга узатганлиги маълум. Аммо, тарқатилган видеонинг иккинчи қисмида турли хил кийим кечаклар билан тўлдирилган гардироблар, уй-жойлар акс эттирилган суратлар вилоят ҳокимига умуман алоқадор эмаслигини маълум қиламиз. Ушбу фотосуратлар интернет тармоқларидан кўчириб олинган ва кўчирилган суратлар ёрдамида тайёрланганлиги маълум бўлди.

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, юқоридагиларни инобатга олиб, ёлғон ахборот тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатиш ҳолатлари учун қонуний жазо чоралари мавжуд эканини эслатиб ўтамиз", - дейилади расмий муносабатда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1