1

Урганчдаги каналдан икки кун аввал чўкиб кетган 16 ёшли йигитнинг жасади топилди

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 20:11
Урганчдаги каналдан икки кун аввал чўкиб кетган 16 ёшли йигитнинг жасади топилди

29 июнь куни Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Жалолиддин Мангуберди” истироҳат боғи ёнидаги “Шовот” каналида 9-синф ўқувчиси бўлган 16 ёшли бола чўкиб кетгани хабар қилинганди. Бугун, 1 июль куни Хоразм вилояти ФВВ қидирув гуруҳи томонидан унинг жасади топилди.  Бу ҳақда Бош прокурорининг матбуот котиби маълум қилди.

Ҳолат юзасидан Янгибозор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Бош прокуратура жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор қилади, — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1