1

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танлови ғолиблари рўйхати эълон қилинди

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 20:41
“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танлови ғолиблари рўйхати эълон қилинди

 “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида очиқ стипендия танловларини эълон қилган эди. 350 ўринга мўлжалланган ушбу танлов ғолиблари рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ахборот хизмати маълуот берди.  

Жамғарма стипендия танловларида ғолибликни қўлга киритган 78 нафар номзод рўйхатини эълон қилди.

Ташкилотчилар стипендия ғолиблари Жамғарма Низомида белгиланган барча ҳужжатларни шу йилнинг 10 июлига қадар топширишлари ва хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча жараёнларни расмийлаштиришларини тавсия қилган.  

«Эл-юрт умиди» жамғармаси Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ стипендия танловида қатнашган Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 8 нафар ўқувчиси жамғарма стипендиати деб эътироф этилди.

Стипендиатларнинг ўқиши билан боғлиқ – хорижий давлатда яшаш, турар жой, халқаро ва ички транспорт, суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш билан боғлиқ барча харажатлари «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан молиялаштирилади.    

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1