АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ёмғир ёғади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда иссиқ в...

'Бугун Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийсида куннинг иккинчи ярмида, Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-41° атрофида бўлиб, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43° гача исийди.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.Ҳаво ҳарорати 39-41° атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, байзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29-34° бўлади.

    Бошқа янгиликлар