1

Тошкентда мобил илова орқали фуқаролар номидан онлайн кредит олган фирибгар аниқланди

ЖИНОЯТ 02.07.2021, 09:49
Тошкентда мобил илова орқали фуқаролар номидан онлайн кредит олган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, фуқаро С.С. “R.L.” ва “O.N.” МЧЖларни норасмий равишда юритиб келиб, ушбу жамият раҳбарлари ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, 34 нафар фуқароларни гўёки мазкур жамият ишчилари сифатида расмийлаштириб, уларнинг хабардорлигисиз тижорат банк филиаллари орқали “JOYDA” мобил иловаси ёрдамида 897 млн сўм “онлайн” кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, олинган кредитнинг 769,7 млн сўмини қайтармасдан, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1