АсосийJamiyat

Ўзбекистонда фойдаланилган вакцина миқдори 3,8 миллион дозадан ошди

'Ўзбекистонда фойдаланилган вакцина миқдори 3,8 миллион дозадан ошди'ning rasmi

1 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 155019 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 98241 нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 27826 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 28952 нафарни ташкил қилди.

 

Айни кунгача мамлакатимизда жами 3835380 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 2256286 нафарни, 
  • 2-босқичда эмланганлар 1252097 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 326997 нафарни ташкил қилди.  

 

1 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Сурхондарё вилояти (20958 доза),
  • Фарғона вилояти (20051 доза),
  • Наманган вилояти (16515 доза),  
  • Андижон вилояти (15068 доза)

банд қилди.  

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Наманган вилоятида 458830 доза,  

Фарғона вилоятида 443652 доза,  

Андижон вилоятида 423884 дозани ташкил қилмоқда.  

Эмлаш жараёнлари давом этади.

    Бошқа янгиликлар