АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати меъёрдан 5-8 даража юқори бўлиши кутилмоқда

'Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати меъёрдан 5-8 даража юқори бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

Соҳа мутахассисларининг хабар беришича, 3-5 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудида иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади, кундузги вақтларда ҳаво ҳарорати 39-41 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 42-44 даражагача иссиқ бўлади.

6-8 июль кунлари Эрон минтақаларидан иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши туфайли республикамизда иссиқликнинг ошиши кутилмоқда.

Шу кунлари ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 5-8 даража юқори бўлади.

Кундузи вақтларда ҳаво 41-43 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44-46 даражагача иссиқ бўлади.

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-26, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.  

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-29, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-28, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар