Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалар ташаббуси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида “Тошкентни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш – долзарб вазифа” мавзусида ОАВ билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда пойтахтимизда амалга оширилаётган ва режалаштирилган кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари муҳокама қилинди ва келгусида бу борада амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Тадбирда фқин муддатда пойтахтни яшиллаштириш мақсадида амлга ошириладиган режалар хусусида маълум қилинди. Хусусан:
– Тошкентда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахтлар ва гулларни экиш, яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ва кенгайтириш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда. Пойтахтда 22 та боғ, 15 та рекреацион ҳудуд, 20 та сайилгоҳ, 130 км дан ортиқ пиёдалар ва 100 км га яқин велосипед йўлаклари мавжуд;
– пойтахтдаги ҳаёт сифатини ошириш учун 2023 йилга қадар яшил ҳудудлар кўламини 30% гача кенгайтириш режалаштирилган;
– Президент топшириғига мувофиқ, 2021-2022 йилларда пойтахтимизнинг 524 та маҳалласида яшил ҳудудларни суғориш учун 1500 та қудуқни бурғулаш, 130 км пиёдалар ва 117 км велосипед йўлакларини қуриш, 12 та боғ, 25 та яшил ҳудуд ва сайлгоҳларни ташкил қилишга қаратилган мақсадли дастурлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади;
– Тошкент шаҳрида умумий 140 га майдонга эга бўлган аттракционларсиз боғларни ва ҳар бир туманда кичик яшил боғларни ташкил қилиш режалаштирилган;
– лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида аҳоли фикри ва таклифлари инобатга олинади.
Тадбир давомида журналистларга янги боғлар, сайилгоҳлар, велосипед ва пиёдалар йўлакларининг бирламчи лойиҳалари тақдим этилди.






