1

Бўстонлиқда "Ласетти" дарахтга урилди. Йўловчи вафот этгани айтилмоқда

ЖАМИЯТ 02.07.2021, 19:15
Бўстонлиқда "Ласетти" дарахтга урилди. Йўловчи вафот этгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқда "Бўстонлиқда "Ласетти" дарахтга урилди" сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди.

Хабарга кўра, 28 июнь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туман ҳудудидан ўтган 4Р-12 автомобиль йўлининг 47-километрида, ҳайдовчи "Ласетти" русумли автомобилни бошқариб бораётган вақтда руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга бориб урилган.

Натижада, йўловчи, 1991 йилда туғилган Ж.М. туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган ҳамда икки нафар йўловчиси шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1