1

Ўзгидромет об-ҳаво ҳақида бераётган маълумотлар ёлғонми? Расмий муносабат билдирилди

ЖАМИЯТ 02.07.2021, 19:46
Ўзгидромет об-ҳаво ҳақида бераётган маълумотлар ёлғонми? Расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “об-ҳаво маълумотларига ким ишонади?” саволларга Ўзгидромет муносабат билдирди.

 150 йилдирки ҳаво ҳарорати Селянинов будкаси ичига ўрнатилган теромометр кўрсатгичлари ёрдамида аниқланади. 

Ҳаво ҳарорати - 2 метр юқорига ўрнатилган тахтали қутича ичидаги термометр кўрсатгичлари ёрдамида ўлчанади. Бу қутича, "психрометрик будка" ёки "метеорологик будка" ҳам дейилади. Будка 1,75 метрли қўзғалмас, мустаҳкам темир таянчлари устига ўрнатилади. Будка ичида вертикал кўринишдаги термометр (ТМ-4) лар ҳаво ҳарорати қийматини кўрсатса, горизонтал ҳолатдаги термометр (ТМ-1 ва ТМ-2) лар сутка давомида кузатилган максимал ва минимал ҳаво ҳарорати қийматларини қайд этади. Баъзан будка ичига ҳаво нисбий намлиги ўзгаришини аниқлаб борувчи ускуна ҳам жойлаштирилади.

Ёз ойларида ҳаво ҳароратининг инсон ўртача тана ҳарорати (+36,6℃) дан юқорилаб кетиши кишиларда Об-ҳаво хизматлари бераётган ёки прогноз қилаётган ҳаво ҳарорати қийматларида шубҳали рақамлар кўрсатаётгандек ишонқирамасликни юзага келтиради.

Ҳаво ҳарорати - бу, айнан 2 метр юқоридаги атмосферадаги ҳавонинг ҳароратидир. Қандайдир, деворга илинган ёки асфалт, темир дарвоза устидаги термометрдаги кўрсатгич эмас. Улар кўрсатган қиймат, ҳаво ҳароратини бермайди. қизиб турган қандайдир жисм сиртидаги ҳароратни кўрсатади. Ҳаво ҳарорати тушунчаси тўғрисида бошқа ўлчовлар билан чалғимаслик ва янглиш фикрлар юритмаслик лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1