1

Айдар-Арнасой кўллар тизимида ноқонуний балиқ овлаётганлар ушланди

ЖАМИЯТ 02.07.2021, 21:37
Айдар-Арнасой кўллар тизимида ноқонуний балиқ овлаётганлар ушланди

Айдар-Арнасой кўллар тизимида анча миқдордаги балиқларнинг ноқонуний овланишининг олди олинди, дея хабар қилди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тадбир давомида, фуқаро А.Х. ва бошқалар ов қилиш тақиқланган мавсумда ноқонуний усулда балиқ овланаётган вақтида ушланиб, улардан 47 бош турли хил балиқлар, 4 дона моторли қайиқ ва 3 000 метр тақиқланган “Леска” тўрлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, тадбирда ноқонуний балиқ овлаётган фуқаролар томонидан сув ҳавзасига ташланган тўрлар кўтарилиб текширилганида, ушбу тўрларга 100 бошдан ортиқ балиқлар илинганлиги аниқланиб, ҳайвонот дунёсига қўйиб юборилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1