1

Самарқандда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор (видео)

ЖАМИЯТ 03.07.2021, 09:37
Самарқандда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор (видео)

2021 йил 01 июль куни соат 12:00 ларда, Пайариқ тумани “Эшмонсоқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R-48 автомобиль йўлининг 26 км.да ҳаракатланиб келаётган, “Жиззах-Гагарин-Самарқанд-Пайариқ” йўналишида аҳолига хизмат кўрсатувчи автобуснинг йўлига, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган “Damas” русумли транспорт воситасининг чиқиб кетиши натижасида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Тўқнашув натижасида, “Damas” ичида бўлган икки нафар фуқаро ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1