АсосийSport

Ўзбекистонлик ҳужумчи Тожикистонда энг яхши ўйинчи деб топилди

'Ўзбекистонлик ҳужумчи Тожикистонда энг яхши ўйинчи деб топилди'ning rasmi

Тожикистон футбол лигаси июнь ойи якунларига кўра, Тожикистон Олий лигасининг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлади.

ТФФ расмий сайти хабарига кўра, Хўжанднинг «Эсхата» клуби форварди ўзбекистонлик Акобир Тўраев ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган. Ўзбекистон ёшлар жамоаси собиқ ҳужумчиси «банкчилар» сафида ўтган ойда 3та голга муаллифлик қилган бўлса, жорий мавсумда жами 8та гол киритиб, тўпурарлар сафида бормоқда.

Ойнинг энг яхши мураббий дея Душанбенинг «Истиқлол» клуби устози Виталий Левченко топилган. Лауреатлар Coca-Cola Тожикистон Олий лигаси 12-тури олдидан пул мукофоти ва эсдалик совға билан тақдирланади, дейилади Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабарида.

24 ёшли Акобир Тўраев «Бухоро» ва «Пахтакор» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 

    Бошқа янгиликлар