1

Ўзбекистонда фойдаланилган вакцина миқдори 4 миллион дозага яқинлашди

ЖАМИЯТ 03.07.2021, 10:56
Ўзбекистонда фойдаланилган вакцина миқдори 4 миллион дозага яқинлашди

Кеча юртимизда 134 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилиб, эмлаш жараёнларида фойдаланилган вакцина миқдори 4 миллион дозага яқинлашди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

2 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 134294 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 78216 нафарни,  

2-босқич эмланганлар 27268 нафарни,

3-босқич эмланганлар 28810 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 3969674 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 2334502 нафарни,  

2-босқичда эмланганлар 1279365 нафарни,

3-босқич эмланганлар 355807 нафарни ташкил қилди.  

2 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Наманган вилояти (17523 доза),

Фарғона вилояти (15607 доза),

Андижон вилояти (15345 доза),

Самарқанд вилояти (13949 доза)банд қилди.  

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Наманган вилоятида 476353 доза,  

Фарғона вилоятида 459259 доза,  

Андижон вилоятида 439229 дозани ташкил қилмоқда.  

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1