1

Туркия элчихонаси “Ипак йўли” туризм халқаро университети кутубхона фондини ноёб нашрлар билан бойитди

ЖАМИЯТ 03.07.2021, 11:28
Туркия элчихонаси “Ипак йўли” туризм халқаро университети кутубхона фондини ноёб нашрлар билан бойитди

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси “Ипак йўли” туризм халқаро университети кутубхона фондини турк тилидаги янги ва ноёб нашрлар билан бойитди. Бу ҳақда университет Матбуот хизмати маълум қилди.

Тўпламда гуманитар ва туристик адабиётлар, мавзувий луғатлар мавжуд. Китобларнинг асосий қисми 2018-йилдан кейинги нашрлардир. Туризм, бадиий адабиёт ва география бўйича китоблар, ранг-баранг энциклопедиялар, шунингдек, ўқув адабиётларининг кенг танлови мавжуд. Шуни таъкидлаш керакки, совға қилинган китобларнинг аксарияти ноёбдир, чунки улар чекланган ададда нашр этилган.

Замонавий кутубхонанинг имкониятлари туфайли, у ўз навбатида, бир нечта ўқиш зоналарига бўлинган: электрон ресурслар зали, марказий зал, халқаро зал, миллий зал, ноёб китоблар зали, шунингдек, "Aқлий ҳужум" хонаси. Университет талабалари жавондаги китобларни кўриб чиқишлари ва керакли адабиётларни танлашлари, электрон маълумотлар базасида қидирув ўтказишлари ёки маълум бир ариза асосида ходимлар билан боғланишлари мумкин. Aйни пайтда университетнинг кутубхона фондида 15 мингдан ортиқ босма нашрлар мавжуд, шунингдек, у икки мингдан ортиқ китобларнинг электрон варианти билан танишиш имкониятини беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1