1

Бухоро вилояти ҳокимининг коронавирусга чалингани тасдиқланди

ЖАМИЯТ 03.07.2021, 11:46
Бухоро вилояти ҳокимининг коронавирусга чалингани тасдиқланди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг коронавирусга чалингани ҳамда даволаниш учун Тошкент шаҳрига жўнаб кетгани маълум бўлди. Бу ҳақдаги хабарни тасдиқлаган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраев маълумотларига асосланиб Дарё маълум қилди.

Матбуот котибининг таъкидлашича, Ботир Зарипов аҳоли ва фуқаролар билан учрашувларда ҳар доим улар билан яқин масофада бўлиб келган:

«Одамларни шу қадар яхши кўради ва ўзига жуда яқин олади. Уларга ҳурмат ва эҳтиром сифатида қўл чўзиб кўришади, ёши кекса отахон-онахонларга елка тутади. Бу эса шунча ҳимояланишга қарамай, касалликнинг енгил формасини юқтиришига олиб келган бўлиши мумкин», — дейди ахборот хизмати раҳбари.

Вилоят раҳбари аҳоли билан учрашувларда ниқобсиз бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1