1

Турар-жойларни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрини юритиш тартиби жорий қилинди

ЖАМИЯТ 03.07.2021, 11:57
Турар-жойларни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрини юритиш тартиби жорий қилинди

Турар-жойларни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрини юритиш ва уларни сертификатлаш тартиби жорий қилинди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 10-июлдаги 433-сон қарори билан Турар-жойларни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрини юритиш ва уларни сертификатлаш тартиби тўғрисида тегишли Низом тасдиқланган бўлиб, бунда амалдаги автоматлаштирилган махсус электрон дастурда (кейинги ўринларда — Дастур) ижарага бериладиган турар-жойлар ва яшовчилар ҳисобини юритиш, шунингдек, уларни сертификатлаштириш ва Турар-жойларни ижарага беришнинг ягона реестрини юритишнинг тартиби белгиланган.

Ушбу Низомга кўра:

• жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган, туристларга ўттиз кунгача ижарага бериладиган турар-жойларни рўйхатга олишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан ўзаро ҳамкорлик қилишга;

• жисмоний ва юридик шахслар тасарруфида бўлган, туристларга ўттиз кунгача ижарага бериладиган турар-жойларни рўйхатдан ўтказишда;

(Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи туристларни ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатдан ўтказишда, ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилиш ҳоллари бундан мустасно);

• туристларга ижарага бериладиган турар-жойларни, шу жумладан ижарачиларни солиққа солиш ва туристларни турган жойи бўйича ўттиз кунгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун турар-жойларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритишга;

• ижарага бериладиган турар-жойларни сертификатлаштиришга татбиқ этилади.

Турар-жойларни ижарага беришнинг ягона реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги «Туризм хизматларни сертификатлаш маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан юритиладиган ижарага бериладиган Турар-жойлар тўғрисида маълумотлар базасида амалга оширилади.

Бунда ижарага бериладиган турар-жой белгиланган норматив талабларга жавоб бериши лозим.

Турар-жой ижараси электрон шаклда Дастур орқали амалга оширилади.

Хусусан, турар-жойни сертификатлаш ва Реестрга киритиш аризани Дастурда рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Aризачи турар-жойни сертификатлаш ва Реестрга киритиш учун интернет тармоғида онлайн режимда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради:

• аризачининг паспорт маълумотлари — жисмоний шахслар учун;

• давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси — тадбиркорлик субектлари учун;

• кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқининг давлат реестридан кўчирма.

Реестр маълумотлар базаси онлайн режимда янгиланади.

Реестр Марказнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган ҳолда электрон шаклда юритилади.

Ижарага бериладиган турар-жойларни сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда уларни Реестрга киритиш йўли билан амалга оширилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1