АсосийJinoyat

Янгиҳаёт туманида кредит маблағини ноқонуний ўзлаштирган корхона раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

'Янгиҳаёт туманида кредит маблағини ноқонуний ўзлаштирган корхона раҳбарига жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “J.” ва “E.” МЧЖлар раҳбари К.М. ушбу жамиятларда гўёки 18 нафар ходими борлиги тўғрисида сохта маълумотларни тузиб, қалбаки ҳужжатлар асосида уларнинг номига банк муассасасидан 207 млн сўм кредит расмийлаштириб, кредит маблағининг 192 млн сўмини қайтармасдан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар