АсосийJamiyat

Наманганда "DAF" ёниб кетиши натижасида икки киши ҳалок бўлди

'Наманганда "DAF" ёниб кетиши натижасида икки киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2021 йил 1 июль куни соат 14:25 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 259 км.да Тошкент-Водий йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 1985 йилда туғилган фуқаро DAF русумли юк автомашинасини ярим тиркама билан бошқариб бораётганида ҳаракатни таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четидаги ариққа ағдарилиб кетади. Натижада, автомашина тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи ва ёнида бўлган йўловчи, Бухоро вилоятида яшаган, 1985 йилда туғилган фуқаролар воқеа жойида вафот этишган. Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 июль куни жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.  

Бошқа янгиликлар