Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, Юнусобод туман бўлимида ўтказилган текширувда, “Тошиссиққувати” ДУК Юнусобод тумани иссиқлик тарқатиш бўлими масъуллари сув ҳисоблагичларнинг сертификатларини рўйхатдан ўтказмаган.
Марказлашган базага маълумотлар вақтида киритилмаганлиги оқибатида 61 та истеъмолчи томонидан 110,5 млн сўмлик нореал қарздорликни вужудга келган. Шунингдек, 31 млн сўм муддати ўтган дебитор қарздорликни ундириш чоралари кўрмасдан келишлари натижасида давлат манфаатларига зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.






