АсосийJamiyat

Чинозда ғалладан бўшаган ерни ёқиб юборган фермер 1,223 млн. сўм жаримага тортилди

'Чинозда ғалладан бўшаган ерни ёқиб юборган фермер 1,223 млн. сўм жаримага тортилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги ғалладан бўшаган ер майдонларининг ёқиб юборилганлиги ҳақидаги тарқалган видеомурожаат юзасидан Давлат экология қўмитаси расмий муносабат билан чиқди. 

Аниқланишича, Тошкент вилоятининг Чиноз тумани Охунбобоев ҳудудидаги "М-39" автомобиль магистрал йўли ёқасида жойлашган "Агрокимё" фермер ҳўжалиги ҳудудига қарашли ғалладан бўшаган 2 гектар дала майдонидаги сомон поялари ёқиб юборилган.

Сомонларнинг ёниши жараёнида атмосферага ташланаган зарарли моддалар бўйича табиатга етказилган зарарнинг умумий миқдори 3,6 млн сўмни ташкил этди.  

Шу билан бирга, фермер ҳўжалиги раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисмига асосан 5 баробари (1,225 млн сўм) миқдорида маъмурий иш қўзғатилди.

"Фурсатдан фойдаланиб, барча фермер ҳўжаликлари раҳбарларини ҳосили ўриб олинган дала майдонларидаги ўсимлик қолдиқларини ёқиш бўйича қонунчиликда қатъий чоралар белгиланганлиги ҳақида огоҳлантирамиз!",– дейилади қўмита ахборотида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар