АсосийJinoyat

Тошкентда сигарета қутисида гиёҳванд модда олиб кетаётган шахс ушланди

'Тошкентда сигарета қутисида гиёҳванд модда олиб кетаётган шахс ушланди'ning rasmi

2021 йил 21 июнь куни тахминан соат 13.20 да Янгиҳаёт тумани “А. Турбанов” ЙПХ постида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан пойтахтга кирмоқчи бўлган “Spark” русумли (давлат рақами 01 Н 006439) автомобиль тўхтатилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, махсус “Қорадори” тадбири доирасида ўтказилган текширув натижасида транспорт воситаси йўловчиси – 1973 йилда туғилган Илдар Ш.нинг сигарет қутисидан қуритилган ўсимликсимон модда топилди. Топилган модда холислар гувоҳлигидан олиб қўйилгач, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг фуқаро Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга етказилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар