АсосийJamiyat

Ўзбекистонда кузатилаётган кескин иссиқ сабаб Андижан-Тошкент-Андижон поездлари ҳаракат жадвалига ўзгариш киритилди

'Ўзбекистонда кузатилаётган кескин иссиқ сабаб  Андижан-Тошкент-Андижон поездлари ҳаракат жадвалига ўзгариш киритилди'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, айни кунда мамлакатимизда аномал иссиқ ҳаво кузатилмоқда.
Бундай иссиқ ҳаво пайтида пўлат излардаги ҳарорат янада юқори бўлади. Шу боис, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 4 июль санасида Андижон -Тошкент ҳамда Тошкент-Андижон йўналишларида ҳаракатини амалга ошираётган 59, 62-сонли  йўловчи поездларининг ҳаракат жадвалида ўзгариш бўлиб, ўз манзилига бироз кечикиб бориши мумкин. 

Бу ҳақда хабар қилган “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
                                                                                    

    Бошқа янгиликлар