АсосийJamiyat

“Белдирсой оромгоҳи” ва “Сижжак” дам олиш маскани бўйича таклифларни қабул қилиш муддати узайтирилди

'“Белдирсой оромгоҳи” ва “Сижжак” дам олиш маскани бўйича таклифларни қабул қилиш муддати узайтирилди'ning rasmi

2021 йил 31 майда сотувга қўйилган давлат активлари бўйича аризаларни топшириш  муддати  узайтирилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Хабарга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоятидаги “Белдирсой оромгоҳи” ва “Сижжак” дам олиш масканлари бўйича талабгорлардан таклифларни қабул қилиш муддати 2021 йилнинг 15 июлига қадар узайтирилгани ҳақида маълум қилган. 

Шу билан бирга, “Белдирсой оромгоҳи” дам олиш масканига туташ ҳудудда жойлашган Спорт базаси (Дор йўли)ни қўшиб, бутун мажмуа сифатида сотиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда.

“Белдирсой оромгоҳи” дам олиш масканининг сотув шартлари ўзгарган ҳолларда қўшимча эълон берилади.

    Бошқа янгиликлар